Ассалому алайкум! Уйда ўзим ёлғиз пешин, шом, хуфтон намозларига азон чақирганимда шу азон билан қолиб кетган қазо намозларни ҳам ўқиса бўладими ёки қазо намозига алоҳида азон чақириш керакми?
2. Онам намоз ўқимайдила, лекин ман 5 маҳал намоз ўқийман ва мани кўнглимни оғритганинг учун ўқиган намозларинг қабул бўмайди ўқимай қўявер деб айталла. Онамни кўнгилларини оғритганим учун намозларим қабул бўлмаяптими?
3. Ёшликда ғусл қиладиган пайт бўлиб қолганда ғусл қилмай ўқиган намозларимни қайта қазосини ўқийманми? Чунки ғусл қилиш кераклигини билмаган эдим 16-17 ёшлик пайтимда. Ғусл қилиш керак бўлиб қолганда қилмаганими тушуниб энди билдим. Қазосини ўқийманми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Маҳалладаги масжиднинг азони эштиласа ўша кифоя қилади. Алоҳида азон такбир айтсангиз афзал.
2). Намозингизга алоқаси йўқ. Кўнгилларини оғритманг.
3). Қайтадан ўқийсиз. Валлоҳу аълам!