Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Табиб аёл

05:52 / 07.10.2016 | Dostonbek | 2969

Ассалому алайкум! Бизда бир аёл бўлиб, у руҳий табиблик қилади. Кўрингани кирганда қўл томирини ушлаб касалини кўради, Қуръон оятларидан ўқиб даволайди. Пайшанба ва Жума кунлари кўрмайди, 3 кун ўқиб кейин операция қилади. Операцияда одамларни бир хонада ётқизиб, устига оқ суриб ёпиб, Қуръондан ўқийди. Айтишича операцияни фаришталар қилар экан. Операциядан кейин 3 кун гапирилмайди, лекин операциядан кейин одамлар томаграфияга тушганда, операция қилинган жойларни чандиқлари кўриниб турган экан. Одамлар шифо топишяптикан. Саволим шуки, бундай даволаш шариатимизда борми? Мен “балки жинлар ёрдамида эмасмикин” деб шубҳа қилаяпман. Илтимос шунга аниқлик киритиб беринглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар ҳолат худди сиз айтгандек бўласа, у аёл табиб эмас, балки жинкаш ва фирибгар экан. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat