Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо сўраб

15:21 / 09.10.2016 | Nomalum | 2848

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, сизларга дуо сўраб мурожаат қилмоқдаман. Бизни оилада ҳeч ким намоз ўқимайди, ошкор қилаётганим учун Аллоҳни Ўзи кeчирсин. Илтимос дуо қилинглар, Аллоҳ мeни ва оиламни намозни тўкис адо этувчилардан қилсин. Оиламизни ҳар хил фитналардан асраб, бизни ҳидоят қилсин, бизни Қуръонни тўлиқ ёд оладиган бандалари қаторидан қилсин ва яна мeн араб тили ва ёзувларини мукаммал ўрганмоқчиман. Илтимос устозлар ҳаққимизга дуо қилинглар! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло баъзи бир инсонларни ислоҳ қилувчи қилиб яратади. Баъзилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам каби бутун дунёни ўзгаришига, баъзилари бир мамлакат, баъзилар бир шаҳар, баъзилари эса бир хонадоннинг ислоҳига сабаб бўлади. Мустақилликдан олдин жуда кўп оилалар сизнинг оилангиз каби бўлган. Ўша оила аъзоларидан бирлари Аллоҳ томонига ҳаракат қилиб, оиланинг ислоҳига сабабчи бўлган. Аллоҳ таоло сизни ҳам бу оиланинг дунё ва охиратда азиз, мукаррам бўлишига сабабчи қилганлардан бўлсин. Кўпроқ Иброҳим алайҳиссаломнинг қилган дуоларини ўқинг. У зот алайҳиссалом : رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلاَةِ وَمِن ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاء۝ Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Роббимиз, дуони қабул этгин. Ибодат пайтида яна ибодат учун Аллоҳдан ёрдам сўраш ибодатнинг бардавом бўлишида Аллоҳнинг Ўзидан ёрдам сўрашни англатади. Аллоҳнинг дуоларни қабул этувчи Зот эканини зикр қила туриб, яна дуони қабул этишини сўраш бирор тўсиқ бўлиб қолмасин, деган хавфни англатади. (“Тафсири Ҳилол” китобидан “Иброҳим” сураси 40-оят). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat