Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намоз

15:14 / 09.10.2016 | Zahro | 3968

Ассалому алайкум!  Қазо бўлган шом намозини учинчи ракъатига ҳам зам сура ўқишлигини ўқиб билдим. Бунинг учун сизларга раҳмат. Саволим тўрт ракъатли намозни  қазосига ҳам 3-4-ракъатига зам сура қўшиш керакми? Олдинги ўқиган шомни казосини учинчи ракъатига зам қўшмасдим, чунки билмасдим. Ўқиган намозим ўтадими? Яна бир савол келиним ҳар доим шомнинг фарзини ўқиганда учинчи ракъатга ҳам зам сура қўшарканлар, бу хатомасми? Жавобиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар қазо намозларни масжидда ўқидиган бўлса, қазо қилганини изҳор қилмаслик учун азон ҳам такбир ҳам айтмай, худди нафл намоз ўқиётгандек қазоларини ўқийди. Қазо намозларини қолган ёки қолмаганини билмаган киши тўрт ракъатли намози қазоларини 3-4-ракъатларига ҳам зам сура қилади. Сабаби, қазолари тугаган бўлиб нафл ўқиётгани бўлиши мумкин. Нафлларда эса тўрттала ракъатга ҳам зам сура қилиш вожиб. Лекин қазоларининг ададини қанчалигини аниқ билган одам 3-4-ракъатларга зам сура қилмайди.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat