Ассалому алайкум! Бир неча йил олдин бир имомнинг маърузасида «Агар банда зино қилса бир йилгача намоз ва рўзалари қабул қилинмайди» ва «Хамр ичиб намоз ўқиса ва намозида мастликдан йиқилиб тушса, барча тутган рўзалари ва намозларини ўчириб ташлайди» деган. Шунақа ҳадислар борми? Агар бўлса, кенгайтириб беринглар илтимос. Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Айнан шундай ҳадислар борлигини билмаймиз. عن أنس بن مالك قال: سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول: قال الله تعالى: يابن آدم إنك ما دعوتني ورجوتني غفرت لك على ما كان فيك ولا أبالي يا بن آدم لو بلغت ذنوبك عنان السماء ثم استغفرتني غفرت لك ولا أبالي. رواه الترمذى Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг : “Аллоҳ таоло : Эй Одам фарзанди сен менга дуо қилар ва мендан умид қилар экансан, сендаги(гуноҳларни) кечириб юбораман ва (кечирганимга) парво ҳам қилмайман. Эй Одам фарзанди гарчи гуноҳларинги самога туташсаю, мендан мағфират қилишни сўрасанг, мағфират қилиб юбораман ва ҳеч ҳам парво қилмайман” деди деяётганларини эшитдим". Термизий ривояти. Банда сидқидилдан тавба қилса, Аллоҳ таоло ўша онда кечиради. Валлоҳу аълам!