Ассалому алайкум! Бугун ижтимоий тармоқлардан бирида шарҳ ёзилган бир видеога кўзим тушди ва буни яқин инсонларимга жўнатиб шу ҳадис сахихми деб сўрадим. Шарҳда айтилишича:"Қоим соати яқинида Араб чўли сув оқимларига ва яшил жойларга айланади"...дейилган ва Саудия Арабистонидаги Қосим чўлида ер остидадан катта миқдордаги сувнинг улкан устуни пайдо бўлгани ва бу икки ҳафта давомида тўхтамаётгани тўғрисида айтилган. Шу ҳадис сахихми ва мен буни яқинларимга жўнатиб хато қиладимми? учун раҳмат
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳақида ҳадис бор.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، أَنّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، قَالَ : " لَا تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى يَكْثُرَ الْمَالُ وَيَفِيضَ ، حَتَّى يَخْرُجَ الرَّجُلُ بِزَكَاةِ مَالِهِ ، فَلَا يَجِدُ أَحَدًا يَقْبَلُهَا مِنْهُ ، وَحَتَّى تَعُودَ أَرْضُ الْعَرَبِ مُرُوجًا وَأَنْهَارًا
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши молининг закотини олиб чиқиб ундан уни қабул қиладиган кишини топа олмайдиган даражада мол кўпайиб, ҳамма ёққа тарқалмагунча ва араб ерлари ўтлоқзор ва анҳорлар бор ҳолига қайтмагунча қиёмат қоим бўлмайди” деганлар.
Муслим ривояти.
Ҳозирда фан араб қумликлари остида қачонлардир ўрмонзорлар ва дарёлар бўлганини аниқлади. Йилдан-йилга эса қумликлар яна ўша ҳолига қайтмоқда. Валлоҳу аълам!