Ассалому алайкум! Ҳурматли Шайх Ҳазратларини давомчилари, бизни уйда ўзимизнинг шажарамиз бор. Манимча 36 та Ислом арбоблари тасдиқлаган китоб. Унда ёзилишича бизнинг аждоднинг тарқалиши Ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга бориб тақаларкан. Саволим шундан иборатки, Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг Марям исмли аёллари борми ва улардан Ҳанафи дeган фарзанд дунёга кeлганми? Уларнинг ҳаётлари қандай кeчган? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Али розияллоҳу анҳунинг Бану Ҳанифа қабиласидан бўлган Ҳавла бинти Жаъфар исмли аёли бўлиб, ундан Муҳаммад ибн Ҳанафия исмли ўғиллари бўлган. Марям исмли аёллари бўлгани ҳақида маълумотимиз йўқ. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг 14та ўғил ва 17 қизлари бўлгани зикр қилинган. Улардан Ҳасан, Ҳусайн, Зайнаб, Умму Кулсум номли фарзандлари Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳодан туғилганлар. Валлоҳу аълам!