Ассалому алайкум, қадрли устоз! Саволим бироз шахсий ва ноўрин бўлса маъзур тутинг. Китобларда ўқидимки, кўпчилик олим-уламолар, муҳаддислар умуман, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг илмда меросхўрлари бўлган улуғларимиз, албатта у зотни тушларида кўрган эканлар. (Масалан Абу Лайс Самарқандий, Имом Бухорий ва ҳоказо) Шунингдек бу уламоларимизнинг издоши бўлмиш – сиз Устозимиз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушларингизда кўрганмисиз? Кўрган бўлсангиз, илтимос, муборак чехраларини бирозгина таърифлаб берсангиз. Устоз саволимни беодобликка йўймасангиз, зеро бу Аллоҳни Расулига бўлган соғинчимдан!