Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Юзни ювиш

08:00 / 20.10.2016 | muslim99 | 3131

Ассалом алайкум! Юзни ювмай одам билан гаплашиш нотўғри дейилади. Бу ҳақида ҳадислар келганми?



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Шариатимиз покизаликка чақиради.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: إِذَا اسْتَيْقَظَ أَحَدُكُمْ مِنْ نَوْمِهِ فَلَا يُدْخِلْ يَدَهُ فِي الْإِنَاءِ حَتَّى يَغْسِلَهَا ثَلَاثَ مَرَّاتٍ فَإِنَّ أَحَدَكُمْ لَا يَدْرِي أَيْنَ بَاتَتْ يَدُهُ أَوْ أَيْنَ كَانَتْ تَطُوفُ يَدُهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Бирортангиз уйқусидан уйғонса, қўлини уч марта ювмасдан туриб, уни идишга солмасин. Чунки ҳеч бирингиз қўли қаерда тунаганини билмайсиз ёки қўлингиз қаерда айланганини билмайсиз», дедилар». 

Бешовлари ривоят қилганлар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat