Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дўст ҳақида

10:47 / 25.10.2016 | MUHAMMADAMIN | 3243

Ассалому алайкум! Китобларда кeлишича қиёмат куни икки Аллоҳни йўлида дўст бўлган инсонларга пайғамбарлар ҳам хавас қилишаркан. Қиёматли дўстимнинг мeнда бўлган ҳаққи ҳақида маълумот бeрсангизлар.



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

http://old.islom.uz/content/view/3907/138/ 
http://old.islom.uz/content/view/3871/137/

Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Албатта Аллоҳ таоло Қиёмат куни: «Азаматим учун дўст бўлганлар қани? Бугун Мен соя йўқ кунда Ўз соям билан паноҳ бераман», дейди», дедилар.Имом Муслим ривоятлари.

Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Аллоҳ таоло: «Менинг азаматим учун бир-бирларини дўст тутгувчиларга нурдан бўлган минбарлар берилади. Уни кўрган набийлар ва шаҳидлар ҳавас қилишади», деди», деганларини эшитдим».Имом Термизий ривоятлари.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: سَبْعَةٌ يُظِلُّهُمُ اللهُ فِي ظِلِّهِ يَوْمَ لَا ظِلَّ إِلَّا ظِلُّهُ: الْإِمَامُ الْعَادِلُ، وَشَابٌّ نَشَأَ فِي عِبَادَةِ رَبِّهِ، وَرَجُلٌ قَلْبُهُ مُعَلَّقٌ فِي الْمَسَاجِدِ، وَرَجُلَانِ تَحَابَّا فِي اللهِ اجْتَمَعَا عَلَيْهِ وَتَفَرَّقَا عَلَيْهِ، وَرَجُلٌ طَلَبَتْهُ امْرَأَةٌ ذَاتُ مَنْصِبٍ وَجَمَالٍ فَقَالَ إِنِّي أَخَافُ اللهَ، وَرَجُلٌ تَصَدَّقَ فَأَخْفَى حَتَّى لَا تَعْلَمَ شِمَالُهُ مَا تُنْفِقُ يَمِينُهُ، وَرَجُلٌ ذَكَرَ اللهَ خَالِيًا فَفَاضَتْ عَيْنَاهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أبَا دَاوُدَ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Аллоҳ таоло етти кишини Ўз соясидан бошқа соя йўқ Кунда соясига олур: одил имом, ўз Роббиси ибодатида ўсган ёш, қалби масжидларга боғлиқ киши, Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўриб, Аллоҳ учун жам бўлиб, Аллоҳ учун ажрашадиган икки киши, мансаб ва ҳусн-жамол эгаси бўлган аёл ўзига чақирганда «Мен Аллоҳдан қўрқаман» деган одам, садақани махфий қилиб, ҳатто ўнг қўли қилган садақани чап қўли билмай қолган одам ва холи қолиб, Аллоҳни эслаганда кўзидан ёш оққан одам», дедилар». 

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Шарҳ: Аллоҳнинг соясидан ўзга соя йўқ Кун – Қиёмат кунидир.

Қиёмат кунида иссиқ шиддатли бўлиб, ҳамма ўзи учун соя излаб қолади. Ўшанда Аллоҳнинг соясидан ўзга соя бўлмайди. Аллоҳнинг соясига эса ҳамма ҳам ўзини ололмайди. У Зот Ўзи хоҳлаган бандаларинигина Ўз соясига олур.

Ушбу ҳадисда ана шу даҳшатли Қиёмат кунида Аллоҳ Ўз соясига оладиганлардан етти тоифанинг зикри келмоқда:

«Аллоҳ йўлида бир-бирига муҳаббат қўйиб, Аллоҳ учун жам бўлиб, Аллоҳ учун ажрашадиган икки киши».

Дунёда кишилар турли нарсалар, мақсадлар юзасидан ўзаро муҳаббат, дўстлик-биродарлик ришталарини боғлайдилар. Кимлардир шахсий манфаат юзасидан, кимлардир иш, ҳизб, мол-дунё юзасидан дўстлашадилар.

Аммо Исломда ҳақиқий биродарлик, ўзаро муҳаббат Аллоҳ учун бўлади.

Мусулмон киши ўз биродарига Аллоҳ учун муҳаббат қўяди. Аллоҳ розилигини истаб, унга кўмак беради, яхшилик соғинади, биродар тутинади.

Мусулмон киши ўз биродарини Аллоҳ учун севади, Аллоҳ учун ҳурмат қилади, Аллоҳ учун қадрлайди. У билан бўладиган ҳар бир иш Аллоҳ учун бўлади.

У ўз биродари билан Аллоҳ учун жам бўлиб, Аллоҳ учун ажрашади. Агар икки мусулмон ана шу ҳолатда бир-бирига муҳаббат қилса, бу муҳаббатлари уларни охиратда улкан бахтга эриштиради. Қиёмат куни уларнинг ҳар иккиси ҳам Аллоҳ таоло соясида паноҳ топишга муяссар бўладилар.

Шунинг учун ҳам биз, мусулмонлар ўзаро Аллоҳ учун муҳаббат қилишга одатланишимиз, бир-биримиз билан Аллоҳ учун жам бўлиб, Аллоҳ учун ажрашишимиз лозим. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat