Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шу ҳолда намоз ўқиса бўладими?

10:48 / 25.10.2016 | Bekzod | 2807

Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, бир яқин дўстим бор. Айрим вақт ароқ ичиб туради. Бамдод намозини қолдирмай ўқийди, бир сафар тоби қочиб бир илмли намозхоннинг олдига дам солдиргани борганида, у одам “бир махал бўлса ҳам бамдодни ўқир экансан, ароқ ичишинг яхшимас, намозни, таҳоратни мукаммал ўрганиб, ароқ ичишни ташлаб, кейин намозингни ўқишни бошла. Намоз сенга уйинчоқмас. Бундай ҳолатда намоз укиганинг яхшимас” деб қаттиқ уришибди. Дўстим 1 махал бўлса ҳам намоз ўқишни бошлаганидан бери сал бўлса ҳам қўрқув, охират ҳақида озроқ бўлса ҳам хабардор бўлишни бошлаганди. Дўстим ароқни бирдан ташлаб кетишига ўзига ишонмайди. Лекин намозни ҳам ташлаб кетиш нияти йўқ. Аста секинлик билан ичишни ташлаб кетар, ҳамма нарса  Аллоҳни розилиги билан амалга ошадику. Қадрли устозлар, дўстим ичишни бутунлай ташлаганидан кейин намозни ўқисинми ёки ҳозирги ҳолатида ўқишни давом эттирсинми? Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳозирдан беш вақт намозни ўқишга киришсин ва “фалон, пистон” деган гапни йиғиштирсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat