Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кекса ёшда қилинган гуноҳлар

17:25 / 25.06.2017 | sayat | 5584

Ассалому алайкум! Бир танишим айтдики одам 80 ёшдан кeйин қилган гунохлари кeчирилади дeди. Мeн аҳли хуши жойида бўлиб қилган гуноҳини билса кeчирилмайди дeсам йўқ дeди? Қандай бўлади?



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عن أَبى مُوسَى الْأَشْعَرِيِّ رضي الله عنه : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : ( إِنَّ مِنْ إِجْلَالِ اللَّهِ : إِكْرَامَ ذِي الشَّيْبَةِ الْمُسْلِمِ ، وَحَامِلِ الْقُرْآنِ غَيْرِ الْغَالِي فِيهِ وَالْجَافِي عَنْهُ ، وَإِكْرَامَ ذِي السُّلْطَانِ الْمُقْسِطِ رواه أبو داود


Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Соқолига оқ тушган мусулмонни, Қуръон ҳақида ҳаддидан ошмай, унга амал қилган, тиловатида бардавом бўлган қорини ва адолат қилувчи султонни икром қилиш Аллоҳ таолони икром қилишдир” дедилар. 

Абу Довуд ривояти.

Ушбу ҳадисда соқолига оқ тушган мусулмоннинг қадри Аллоҳ таолонинг наздида қанчалар улуҳ эканлиги маълум бўлади. Бу албатта ёшлигидан Аллоҳнинг тоатида ўсиб-улғайган ёки улғайганда бўлса ҳам тавбага қаттиқ киришган кексаларга тегишлидир. Бу иззат икром Аллоҳнинг наздида энг мўтабар саналган оппоқ соқолни қириб, ўша ёшга етса ҳам зино, ароқ, фахш ишлардан тийилмайдиганларга алоқаси йўқ.

عن أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:  ثَلَاثَةٌ لَا يُكَلِّمُهُمْ اللَّهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَلَا يُزَكِّيهِمْ، وَلَا يَنْظُرُ إِلَيْهِمْ، وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ، شَيْخٌ زَانٍ، وَمَلِكٌ كَذَّابٌ، وَعَائِلٌ مُسْتَكْبِرٌ رواه مسلم 


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Қиёмат куни Аллоҳ таоло уч тоифа инсонга гапирмайди, уларни покламайди ва уларга раҳмат назари билан қарамайди ҳам ва улар учун аламли азоб бордир. 1-зинокор кекса. 2-ёлғончи султон. 3-мутакаббир камбағал” дедилар.

Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat