Ассалому алайкум! 1). Қолдирилган суннат намозларини хуфтондан сўнг ўқиб олсам гуноҳкор бўлмайманми ёки тарки суннатга йўл қўйган бўламанми?
2). Агар мен суннатларни ўша вақтда ўқисам вақтида ўқиган билан савоби бир хил бўладими? Ёки ҳар қандай сабаб бўлмасин барчаси ўз вақтида бўлиши шартми?
Ва алайкум ассалом! 1). Имконият бўла туриб тарк қилиш, шунга одатланиб қолиш шафоатдан маҳрумлик аломатидир. Ҳолат танг бўлса, хусусан сафарда қолдириб туришга рухсат бор. 2). Бир хил бўлмайди. Валлоҳу аълам!