Ассалому алайкум! “Саодат асри қиссалари” китобида ҳазратимиз Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳазрати Билол розияллоҳу анҳуни озод қилаётиб бир нeча уқия ва 2 та жория бeрган дeб ёзилган экан. Бу гап бироз хато эмасми? Аслида бу китобни ўқиса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Бу китоб устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг қаламларига мансуб эмас. روى أبو بكر بن أبي شيبة بإسناد صحيح عن قيس بن أبي حازم قال : " اشترى أبو بكر بلالا بخمس أواق ، وهو مدفون بالحجارة Абу Бакр ибн Абу Шайба саҳиҳ санад билан Қайс ибн Абу Ҳозимдан қилган ривоятда "Абу Бакр тош остига бостириб қўйилган Билолни беш уқияга сотиб олди" дейилган. Лекин жория ҳақида маълумот келмаган. Валлоҳу аълам!