Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ислом тарихи ҳақида

15:52 / 10.08.2018 | АбуМубина | 2451
Ассалому алайкум! Биламизки Ислом дини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 40 ёшга тўлганларидан бошлаб нозил бўлган ва Аллоҳнинг ягоналиги ақийдасини кенг ёйганлар. Лекин Пайғамбаримизнинг оталаринг исми Абдуллоҳ яъни Аллоҳнинг қули дегани. Ҳолбуки у пайтда араблар Лот, уззо ва шу каби бошқа санамларга сиғинишган. Пайғамбаримиздан, исломдан аввал хам Аллоҳни билишганми? Қуръоннинг кайсидир оятида Аллоҳ таоло: "сизлар Иброҳим тўғрисида тортишасизларми? Ҳолбуки у пайтда Таврот хам Инжил хам келмаган эди. У яҳудий хам насроний хам бўлмаган. У солиҳлардан мусулмон бўлган" деган оят бор адашмасам. 2). Расулимиздан аввалги Иброхим, Мусо, Исо ва бошқа пайғамбарлар хамда уларга эргашганлар хам мусулмон бўлганми? 3). Аллоҳ таоло Қуръон оятларида барча пайғамбарлар ва барча муқаддас китобларга иймон келтиринглар деган. Иймон келтирсагу лекин у китобларни ўқимасак гунохкор бўлмаймизми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдин ҳақиқий динга итоат қилиб Ийсо алайҳиссаломга уммат бўлганлардан саноқли кишиларгина қолган эди. Қолганлари динини бузиб, китобини ўзгартириб залолатга кетишган эди. У китоблар ўзгартирилди, инсонлар тарафидан қўшимчалар киритилди. Қайси бири Аллоҳнинг сўзи қайси бири банданикилигини ажратиб бўлмайдиган даражага келди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat