Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кинодан хулоса

17:48 / 11.07.2017 | Sardor Niyazov | 6448

Ассалому алайкум! Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу ҳақидаги сериални  кўриб менда бир нечта савол пайдо бўлди. У кинода Абу Лахаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни музаммил деб ҳақорат қилади. Бу ҳақорат сўзми? Ахир бундай сўз билан сура номлангангу? Яъни ўраниб олувчи дейилган сўз эмасми?
Албатта сералда ёши катта одамлар ҳасса ушлаб юради. Биламизки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга пайғамбарлик 40 ёшида бўлган. Бу албатта куч қувват кетган пайти. Аммо кинода Пайғамбаримизнинг тимсоли кўрсатилмаган. Саволим Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам доим ҳасса ушлаб юрганмилар ва бу одат жумадаги имом хутба ўқиган пайтдаги ҳасса ушлаб ўқиши билан боғлиқлиги борми? Олдин раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1).  Абу Лаҳаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муззаммил демаган. Бошқача сўзни айтган, лекин биз у гапни айтгимиз ҳам келмайди. 2). Асо тутиш пайғамбарларнинг суннатларидандир. Хутбада асо тутишни шарт ёки зарурий деб билиш жоиз эмас. Гоҳида тутиб гоҳида тутмаса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat