Ҳурматли устоз. 1. Рўзадор одам фажрдан то кун боткунча флосс ишлатса бўладими? Флосс бу тишларни орасини тозалайдиган ип. Уни таъми бори ҳам, таъми ёғи ҳам сотилади. Шу флоссни таъмлиси ёки таъмсизини рўзадор одам ишлатса бўладими? Бу флосс оғиз ёпкандан кейин жуда қўл келади. Чунки у билан саҳарликдан кейин қолган тиш орасидага таом қолдиқлари кеткизилади, тишларни соғлом бўлиши учун ҳам стоматологлар флоссни тавсия қилишади. 2. Юқоридаги саволимга ўхшаш тиш ораларини тозалайдиган чўпларни рўзадор ишлатса жоизми? 3. Бир нарсани мазаси рўзани бузадими, агар у нарса томоқдан одам ичкарисига кирмаса? Масалан рўзадор одам чой билан оғзини чайса, ҳатто ғарғара қилса, лекин чой томоқдан одамни ичига кетиб қолмаса, чойни мазаси бўлса оғизда қолса бу ҳолда рўза бузиладими? Ташаккур.
1-2. Аслида, ичкарига бир нарса кирмаса, бўлди. Лекин бу каби ишларни оғизни ёпишдан олдин қилган яхши.
3. Йўқ.