Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масхара қилиш эмасми?

08:32 / 02.11.2016 | RAVSHANALI IBN NURALI | 2988

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳозир кимгадур насиҳат қилсангиз “эй қори акани ўчириб қўй” ёки “яна дўппини кийиб олди” дeйишади. Бу динни масхаралашга кирмайдими? Шундай гаплар гапириб инсонни дилини оғритиш ҳукми қандай?



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!


Бундай кишилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замоналарида ҳам бўлишган.

Аллоҳ таоло «Ва яқин қариндошларингни огоҳлантир» деган оятни нозил қилганда, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафо тепалигига чиқиб, баланд овоз билан:

– Эй Қурайш жамоаси! – деб нидо қилдилар. Шунда улар тўпланишди. Ул зот уларга қараб: – Агар сизларга ҳозир «Водийда отлиқлар устингизга бостириб келишга тайёр турибдилар», десам, ишонасизларми? – дедилар.

Тўпланганлар:

– Ишонамиз, сенинг ёлғон гапирганингни ҳеч кўрмаганмиз, – дейишди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

– Албатта, мен сизларга шиддатли азобдан қўрқитувчи (пайғамбар) бўлиб келдим, – дедилар. Шунда Абу Лаҳаб:

– Ҳалок бўлгур! Бизни шунга йиғдингми?! – дегандан сўнг Аллоҳ таоло «Масад» сурасини нозил қилган. (“Тафсири Ҳилол” китобидан).

Бундай кишилар юқорида зикр қилингани каби Абу Лаҳабнинг издошлари ҳисобланадилар. Мусулмон киши ўзи эътиқод қиладиган нарсага бу каби бепарво бўлмаслиги керак. акс ҳолда оқибати Абу Лаҳабнинг оқибатидек бўлиб қолиши мумкин. Фуқаҳолар : “Агар масхара қилувчилар очиқ-ойдин динни масхара қилсалар, кофир бўладилар. Диндан гапираётган инсоннинг беамаллиги ёки сўзи бошқа, амали бошқалигини масхара қилишса, гуноҳкор бўладилар, лекин кофир бўлмайдилар”. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat