Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нима қилсам бўлади?

17:21 / 04.10.2023 | Feruz Hasanov | 817

Ассалому алайкум! Бир қизга кўнгил қойганман. Мана сал кам 3 йилдан буён бир биримизни севамиз. Анча қийинчиликларга бирга бардош бердик. Унга совчи қоймоқчи эдим. Аммо отам у дунёйи бу дунё қаршиман дедила. Сабаб шуки, ўтмишда бўлган гап-сўзларга юзлансак, мен севган қизнинг онаси бир пайтлар менинг онамни амакиларининг ўғлига турмушга чиққан экан. Севган қизимнинг онаси ўшанда бокира эмас экан. Шундан кейин ажрим бўлган. Севган қизим онасининг ҳозирги иккинчи турмушидан бўлган. Қизни ўзи ҳам опаси ҳам эсли хушли, ақлли, меҳнат севар инсонлар. Лекин қизнинг онасини қариндошлари ҳақида ҳам анчагина гап-сўзлар мавжуд. Улар ҳам енгилтак ёмон одамлар экан. Мана шуни сабаб қилиб отам менга уни олиб бермоқчи эмаслар. Лекин бир куни ЁуТубе дан шайх Муҳаммад Содиқнинг бир марузаларини эшитиб қолдим. Ота она оқ қилса боласини, шариатга хилоф иш қилгани учун жазоси катта. Аммо, шариатга тўғри келмайдиган нарса сабаб оқ қилса у пайтда оқ қилиш инобатга олинмайди дедилар. Савол қуйидагича: мен у қизни олиб кетиб уйланмоқчиман. Кейинчалик йиллар ўтгандан кейин келиб кечирим сўраб ялинмоқчиман керак бўлса. Отам мени оқ қилсалар бу менга қандай қийинчилик ёки синовларни олиб келади? Бунинг жазоси қандай бўлади шу дунёда ҳам у дунёда ҳам?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ота-онангиз бу масалада ҳақ. Сиз ўша қизга уйланишингиз туфайли уларга азият етади. Шу туфайли улар сизни ўша қизга уйланишдан ман қилишга ҳақлидирлар. Итоат қилмасангиз ҳақиқатда оққ бўласиз. Ўша қиз билан ҳар қандай алоқани дарҳол узинг.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: الْكَبَائِرُ الْإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ، وَقَتْلُ النَّفْسِ، وَالْيَمِينُ الْغَمُوسُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Гуноҳи кабиралар – Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оққ бўлиш, одам ўлдириш ва ғамус қасамдир», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан ғамус қасамнинг қанчалар оғир гуноҳ эканлигини тушуниб олаверсак бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам гуноҳи кабиралар, яъни энг катта гуноҳлар тўртта бўлишини, шулардан бири ғамус қасам эканлигини таъкидламоқдалар.
Дунёда Аллоҳ таолога ширк келтиришдек катта гуноҳ йўқ. Бу ҳадиси шарифда эса ғамус қасам ана шу Аллоҳ таолога ширк келтиришдек катта гуноҳга тенглаштирилмоқда.
Шунингдек, ота-онага оққ бўлиш ва одам ўлдиришлар ҳам ҳазил гуноҳлар эмас. Ғамус қасам эса ана ўша гуноҳлар билан бир сафга қўйилмоқда. Бас, шундай экан, ҳар бир мўмин-мусулмон Аллоҳ таолога ширк келтиришдан, ота-онага оққ бўлишдан ва одам ўлдиришдан қандай сақланса, ёлғондан қасам ичишдан худди шундай сақланиши керак. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat