Ваалайкум ассалом! Балоғатга етмасдан қилинган гуноҳ ишларга гуноҳ ёзилмайди, лекин балоғатга етгач моддий ҳаққларни эгаларига қайтариш керак. Ўғирликка киради. Эгаларини рози қилишингиз шарт.
БАЛОҒАТГА ЕТИШ АЛОМАТЛАРИ
Ўғил боланинг балоғатга етганлигининг уч аломати:
1. Тушида булғаниши;
2. Тушида булғанмасада балоғатга етмай уйланган бўлса, маний келиши ва аёлини ҳомиладор қилиши;
3. Икки аломат топилмаса, ўн беш ёшга тўлиши билан болиғ ҳисобланади.
Қиз боланинг балоғатга етиш аломатлари қуйидагилардир:
1. Энг ками тўққиз ёшга кирганда ҳайз қонини кўриши. Ундан аввал кўрган қони ҳайз ҳисобланмайди;
2. Тушида булғаниши билан;
3. Ҳомиладор бўлиши;
4. Ўн беш ёшга тўлиши. Валлоҳу аълам!