Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳозир мен Кореяда студент бўлиб ўқияпман. Қиш фасли келиб кунлар совий бошлагани учун куртка сотиб олмоқчи бўлиб тургандим, лекин универститетимизда чет-эллик талабалар учун совға сифатида курткалар тарқататилаётган экан. Курсдошларим билан бирга бориб олдик. Курткани олишим мобайнида унинг христиан черкови номидан берилаётганини айтишди. Саволим шуки у олган кийимни кийишим мумкинми? Агар мумкин бўлмаса, уни кимга беришим керак? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Аслида бошқа дин вакиллари билан совға олди-берди қилишда шаръан монеълик йўқ. Лекин ҳадя тарқатишдан мақсадлари ўз динларига тарғиб қилиш бўлса, олиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!