Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хавфда бўлмаслик

08:34 / 07.11.2016 | Bahrom | 2440

Ассалому алайкум! Киши қиёмат куни хавф хатар ва қўрқинчда бўлмаслиги учун бу дунёда кўпрок нималар қилиши керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу бир сўз билан тушунтирадиган нарса эмас. وَأَمَّا مَنْ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِ وَنَهَى النَّفْسَ عَنِ الْهَوَى۝ 40. Ва аммо ким Роббининг ҳузурида туришдан қўрққан ва нафсни ҳавойи хоҳишдан қайтарган бўлса... Ким фоний дунёда Аллоҳ таолога рўбарў бўладиган мақомдан қўрқиб, ўз ҳавойи нафсини жиловлаб, дин амридан чиқмай юрган бўлса... فَإِنَّ الْجَنَّةَ هِيَ الْمَأْوَى۝ 41. бас, албатта, жаннат (унга) жой бўладир. Чунки Аллоҳ таоло Ўзига иймон келтириб, ибодат ила ўтган ҳар бир бандага жаннатдан жой беришни ваъда қилган. Мазкур оятлар ҳар бир инсон ўзининг ким эканини аниқ ўлчаб оладиган дақиқ тарозидир. Ортиқча гапнинг кераги йўқ. Ўтган оятларда «Тоомматул кубро» – «катта офат» бўлган қиёматнинг баъзи ҳолатлари васф қилиниб, сўнгра кимлар жаҳаннамга тушади-ю, кимлар жаннатдан жой олиши айтиб ўтилгандан сўнг, энди келадиган оятларда қиёматга иймони йўқларнинг у кунга нисбатан ишончсиз қарашлари баён қилинади. Уларнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга истеҳзоли савол беришлари у зотга бевосита хитоб қилиб айтилади. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat