Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Расм ва йога билан шуғулланиш

11:23 / 04.11.2016 | RAVSHANALI IBN NURALI | 4596

Ассалому алайкум! 1). Йога билан шуғулланиш дурустми? Маълумки у бир диннинг «ИБОДАТ»и экан. Яъни тана ва руҳни илоҳий даволаш экан. Агар шундай бўлса бунинг ҳукми қандай?
2). Тана аъзоларини тасвирлаш, мисол учун ҳўжайра, бармоқ, кўз ва юзларни чизиш тўғрими? Ҳукми ва гуноҳи қандай?
3). Эшитдимки: «Қиёматда жаҳаннам одамларни олдига занжирда судраб олиб кeлинганида, савол-жавоб бошланмасдан олдин жаҳаннамдан бир бўйик чиқиб аввал кофирни, зулмкорни ва сўнг мусаввирларни олиб кeтар экан» шу гап тўғрими? Жавобларингиз учун олдиндан каттакон раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Мусулмон кишига тўғри келмайди. 2). Бирор сохада мусулмон кишининг сурат чизишига ҳожат қолмаган.

 عَنْ مُسْلِمٍ قَالَ: كُنَّا مَعَ مَسْرُوقٍ فِي دَارِ يَسَارِ بْنِ نُمَيْرٍ، فَرَأَى فِي صُفَّتِهِ تَمَاثِيلَ فَقَالَ: سَمِعْتُ عَبْدَ اللهِ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَقُولُ: «إِنَّ أَشَدَّ النَّاسِ عَذَابًا عِنْدَ اللهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ الْمُصَوِّرُونَ». تحفة: 9575

 Муслимдан ривоят қилинади:

«Масруқ билан бирга Ясор ибн Нумайрнинг уйида эдик. (Масруқ Ясорнинг) бостирмасидаги суратларни кўриб, деди: «Абдуллоҳнинг шундай деганини эшитдим: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида энг қаттиқ азобда бўладиган одамлар мусаввирлардир», деяётганларини эшитганман»

عَنْ عُبَيْدِ اللهِ، عَنْ نَافِعٍ: أَنَّ عَبْدَ اللهِ بْنَ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَخْبَرَهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «إِنَّ الَّذِينَ يَصْنَعُونَ هَذِهِ الصُّوَرَ يُعَذَّبُونَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ يُقَالُ لَهُمْ أَحْيُوا مَا خَلَقْتُمْ»

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо хабар қилади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу ҳайкалларни ясайдиганлар қиёмат куни азобланадилар. Уларга: «Яратган нарсаларингизга жон киритинг!» дейилади», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat