Ассалому алайкум! Таркибида ошхона, тўйхона ва ҳоказо соҳалари билан бир қаторда спиртли ичимликларнинг чакана савдоси ҳам мавжуд бўлган фирманинг бухгалтерия ишларини (ҳар ойда бир марта иш ҳақи тўғрисидаги ҳисобот ва ҳар уч ойда чораклик ҳисобот ҳамда йилда бир бор йиллик ҳисобот) бажариб бериш шаръан жоизми?
Ва алайкум ассалом! Шунча миқдор гуноҳга ёрдам берган бўласиз. Валлоҳу аълам!