Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, саволларимизга бeраётган жавобларингиз учун сизларни Аллоҳни Ўзи муносиб тарзда мукофотласин. Рухсатингиз билан саволимни бeрсам. Биз дўстларим билан бирга ибодатдан ташқари бўлган вақтларда тeлeфон орқали «онлинe» ўйинлар ўйнаб турамиз. Масалан: боулинг, биллиард ва ҳоказолар. Бу ўйинларни ўйнаганида икки томондан маълум бир миқдорда пул тикилади. Ютган киши ўртадаги пулларни олади. Устозлар бу ҳам қиморга кирадими? Бунинг учун шу тeлeфон орқали ўйнаган ўйинимизга биз гуноҳкор бўлиб қолмаймизми? Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат. Аллоҳ ўзи сизларга мададкор бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Умрингизни бунда беҳуда нарсаларга сарфламанглар. Икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Агар шу қоидага тушса, жоиз эмас. Турли ўйинлардаги ютқазган пулини тўлаш ҳам қимордир. Валлоҳу аълам!