Ассалому алайкум! Жамоат намозида агар имом рукуъ ва саждада эҳтимолдан кўпроқ вақт қолиб кетса, шу ҳолат ва бошқа шунга ўхшаш ҳолларда рукуъ ва саждадаги тасбеҳларни 3 тадан кўп айтса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Тасбеҳни 3 тадан айтиш энг ками ҳисобланиб, “сув бўлмаса таяммум” деган манзилдадир. Кўпроқ айтишга одатланиш керак. Валлоҳу аълам!