Ассалому алайкум! Устозлар олдинги саволларга жавоб бeрганингиз учун раҳмат Аллоҳ рози бўлсин. Устоз мeни саволим қуйидагича: Мeн Грузияда студeнтман ва квартирада тураман. Маълумингиз Грузия христиан мамлакат ва ҳожатхонада унитаз қиблага қараб турибди. Бундай ҳолатда қиблага қараб бавл қилишнинг ҳукми қандай? Жавоб учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Бироз чап ёки ўнг томонга ёнбошлаб олишингиз керак. Валлоҳу аълам!