- Намозни вақтидан олдин ўқиб бўлмайди.Сиз фарзи кифояни тушунмайсиз шекилли. Бир мусулмон шахс вафот этса, қолган мусулмонлардан унинг вафотини билганларга тўрт нарса кифоя тарзида фарз бўлади. Яъни, ўша нарсаларни улардан баъзилари адо қилса кифоя қилади. Агар бир кишигина билса, ўша бир кишининг ўзига фарз бўлади. Мазкур тўрт нарса: маййитни ювиш, кафанлаш, намозини ўқиш ва дафн қилишлардир.Демак, сиз жамоатдан кеч қолиб ўқийдан Пешин билан жаноза намозининг ҳеч алоқаси йўқ.