Ассалому алайкум! Ҳуматли Устозлар, бир яқин инсонимни (ёшлари катта) йўтал қийнаяпти. Ҳар йўталганларида сийдик чиқиб кетаётган экан, ҳатто намозда ҳам. Ибодатдан кўнгиллари тўлмаётгани учун сўрамоқдамиз. Бу ҳолатда қандай ибодат қилиш керак?
Ва алайкум ассалом! Аёл киши бўлса, аёл кишиларнинг жинсий аъзоси ташқи ва ичкига бўлинади. Ички аъзога нарса қўйиб, намоз ўқийверсин. Модомики ўша қўйилган нарсани ташқи томони ҳўл бўлмас экан, таҳоратли ҳисобланади. Буни ташқи аъзонинг устига қўйилган латтадан аниқлаб олиш мумкин. Эркак киши бўлса, бавл чиқадиган жойига пахта тиқиб олади. Валлоҳу аълам!