Излаш хизматидан тополмадим. Биламизки оналар чақалоққа алла айтишади. Буни бирор бир хосияти борми? Шу алланинг ўрнига сура айтиб турса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Алланинг асли Аллоҳ бўлиб, ҳадисларда “Фарзанднинг тили Аллоҳ билан чиқса, ота-онасининг гуноҳи мағфират қилинади” дейилган. Шунинг учун оналаримиз Аллоҳ таолонинг мағфиратидан умидвор бўлиб, фарзандларини ухлатишларида Аллоҳни зикр қилганлар. Валлоҳу аълам!