Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Бу дунёсини деб у дунёсидан, у дунёсини деб, бу дунёсидан кечганлар мўмин эмас” деган ҳадислар борми? Бўлса ровийлари ким? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ибн Асокир «Тарихи Димашқ»да, Хатиб «Талхисул муташабиҳи фир-расм»да Анас розияллоҳу анҳунинг ҳадисидан қуйидаги ривоятни келтиришган: «Дунёсини охирати учун, охиратини дунёси учун тарк этган киши яхшиларингиз эмас. Иккисидан ҳам насибасини олсин. Чунки дунё охиратга етиб олиш учундир. Одамларга юк бўлманг». Муҳаққиқ уламолар бу ҳадисни тўқима, ботил, дейишган. Валлоҳу аълам!