Ассалому алайкум! Қилаётган эзгу амалларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Бу бераётган саволимдан олдиндан минг бор узр сўрайман. Бунақа бемани саволни фақат шаръий илми йўқлар беришлигини билардим. Аммо баъзибир одамлар бу саволга ҳаттоки қайсидир ҳадисни мисол келтириб жавоб ҳам беришди. Бу ҳолатдан жуда қаттиқ ранжиганимдан яна кўтараман. Яна ўша эр ва аёл жинсий яқинлиги тўғрисида. Эр хотин бир-бирларини ит ва эшшак каби жинси аъзоларини ўпишлари жоиз, фақат меъёри билан рухсат бормиш. Бу ишда қанақа меъёр бўлсин тавба?! Ҳаттоки айтишларича ҳадис бормиш ва бу жоиз деелганмиш. Бу ҳадисни эшитиб хайрон бўлиб ҳатто ўша намозхон дўстим ҳақида фикрим умуман ўзгариб кетди. Гап талашиб қолиб уришиб ҳам кетдим. Ундайларнинг энг биринчи бахонаси; Қуръонда факат ҳайз пайтида ва орқага мумкинмас дейилган.
2). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “эркак кишининг олати ҳаром эмас, у оддий инсон териси” деган гапларини айтишади.
3). Улар “Қани кимнинг фатвоси бор жинсий олатни ўпиш ҳаром, куфр ва гуноҳи кабира” деган деб айтишади. Мени ҳам қуйидаги жавобимни бердим.
1). Қуръонда фақат олди томонга дейилдими, бас фақат олдинга.
2). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аёллари, ҳаттоки бир-бириларининг авратларига қарашмаганлар. Бу жуда чиройли орият деб биламан.
3). Ғазабим келганидан Аллоҳ кечирсин мени “Шу ишни аёлинга қиласнми ва аёлинг ҳам сенга шунақа иш қиладими” десам, у ерга қараб туриб “Эр хотин орасадиги ишлар айтилмайди” деб уялиб қолябди. Уларни бу уятлари ўша ишни қилаётганларида қаерда бўлади? Мен, “нега уяласан агар қилаётган ишинг ҳалол бўлса уялма” десам у жиимм қолади. Саволим шуки; нега ҳануз хеч ким бу ҳақида буни жоиз эмаслигига фатво бермаган? Агар берилган бўлса бизга хабар беринглар то уларга кўрсатиб тўғри йўлга солайлик.
Ва алайкум ассалом!
وربما كان أسوأ من الدبر: وضع الذكر في فم المرأة ونحوه، مما جاءنا من شذوذ الغربيين، فيكون ذلك حراماً لثبوت ضرره وقبحه شرعاً وذوقاً
Аёлининг дубури (орқаси)га жинсий алоқа қилишдан ҳам ёмонроқ нарса – эр закарини (жинсий аъзосини) аёлининг оғзига қўйишидир. Бу (ярамас) иш биз (мусулмонлар)га ғарбдан кириб келган бўлиб, шариат жиҳатидан ҳам, дид жиҳатидан ҳам зарарли ва жирканч бўлгани учун ҳаром бўлади! (Доктор Ваҳба Зуҳайлий, “Ал-фиқҳул исломий ва адиллатуҳу”, 4-жуз, 191-бет, еттинчи боб, “Ал-ҳазру вал-ибоҳа” (таъқиқ ва рухсат) боби, 4-мабҳас, “Ал-ватъу ва аҳкомуҳу” (жинсий алоқа ва унинг ҳукмлари). Мабодо юқоридаги гапга кимдир “бу гап олимнинг шахсий хулосаси, буни жоиз деган бошқа уламолар ҳам бор” деса, табиати тортган бўлса нима ҳам дейиш мумкин. Табиатига балли. Гўдакларнинг ҳожат чиқарадиган тувагини уч бора ювилса шаръан тоза бўлади. Агар ўша тувакка шўрва қуйиб берса ича олармикин? Валлоҳу аълам!