Ассалому алайкум! Намозхоннинг олдини кесиш мумкин эмас, лекин неча метр узоқ масофадан кесиб ўтса бўлади?
Ва алайкум ассалом! Бизнинг масжидларда олдидан кесиб ўтиш жоиз эмас. Орқада намоз ўқиётган кишининг рўпарасидаги одам ўнг ёки чап тарафга туриб кетиши жоиз. Бу намозхоннинг олдини кесиб ўтиш ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам!