Ассалому алайкум! Гуноҳ ишларни (масалан ароқ ичувчи, нос чекувчи, намоз ўқимайдиган, пластик билан савдо қилганда 10 фоиз устама ҳақ олувчи савдогар, карта ўйновчи) қилувчи одамларни уйига рамазон ойида ифторликка чақирса, рўзадор киши бориш мумкинми?
Ва алайкум ассалом! عن الحسن بن علي رضي الله عنهما قال : " حفظت من رسول الله ص صلي الله عليه وسلم : دَعْ مَا يَرِيبُكَ إِلَى مَا لَا يَرِيبُكَ ، فَإِنَّ الصِّدْقَ طُمَأْنِينَةٌ ، وَإِنَّ الْكَذِبَ رِيبَةٌ رواه النسائي Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Сени шубҳага соладиган нарсани қўйиб, шубҳасизини ихтиёр қилгин. Чунки сидқ, ҳотиржамлик. Кизб эса шак-шубҳадир” деганларини эслаб қолганман". Насаий ривояти. Валлоҳу аълам!