Ассалому алайкум! 1. Энди намоз ўқишни бошлаётган киши ўрганиб олгунича китобга қараб намоз ўқиса бўладими? Ёки китобни ўқиб, намознинг ҳамма ҳаркатларини ва сураларини тўлиқ ўрганиб бўлганидан кeйин намозни бошлагани афзалми?
Ва алайкум ассалом! Ўргангунингизгача китобга қараб ўқишингиз мумкин, лекин намозни қолдирманг. Валлоҳу аълам!