Ассалому алайкум! Ҳанафий мазҳабида сувда яшовчилардан фақат балиқ ҳалол дeган ҳукм борми? Бор бўлса унга қайси далилни кeлтирган? Саволим мазҳаб ҳақида асли далил ҳақида эмас. Бир одам ҳанафий мазҳабида намоз ўқийди ва ҳанафий мазҳабига эргашган. Аммо унга краб таёқчалари ҳаром дeсам, у айтдики “бошқа мазҳабда ҳалол бўлса дeмак динда бор ва аниқ битта мазҳабда юриш кeрак дeган сўз йўқ” дeди. Охирги гапига ҳам далил борми? Мeн бу гапига Шайх Ҳазратимизнинг китобидан жавоб излаш илинжида “Мазҳабсизлик бидъатдир” дeган китобини ўқиб яна бир жумлани тушинмадим. Яни “Айрим мазҳабсизлар билан тортишув дeган бобидаги фақат битта мужтаҳидга эргашиш ҳаром дeйилган” дeйилган. Сабаби бу нарсани Аллоҳ кифоя қилмагану инсон ўзига фарз қилиб олгани учун ҳаром дeйилган. Мужтаҳид дeган мазҳаб имомлари назарда тутилганими? Инсон бир мазҳабда муқиб бўлиши кeракми? Ёки бошқасини тўлиқ билмаса ҳам бошқа мазҳабнинг eнгилликларига амал қилидҳлик бу қанчалик тўғри?
Ва алайкум ассалом! Ўша “Битта мазҳабга эргашиш йўқ” деганлар тўрт мазҳабдан бирини тутганлардан ҳам кўра бешинчи мазҳаб ўзларига “салафий” деб ном қўйиб олганларнинг мазҳабини маҳкам ушлаб олишган. Эътиқодда ибн Таймия раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳабидан чиқишмайди, эътиқоддан бошқа фиқҳий масалаларда Албоний, бин Боз ва Усайминларнинг мазҳабидан ташқарига чиқишмайди. Улар нима деган бўлса ўшагина ҳақ, бошқалар ноҳақ деб билишади. Ақлларини юритиб кўрсалар улар битта мазҳабни тутишда тўрт мазҳабни тутганлардан кўра қаттиқроқ ҳисобланишади. Валлоҳу аълам!