Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оталик қилмаган ота, оқ қилса оқ бўламанми?

18:24 / 27.11.2016 | Jasur Raximov | 3670

Ассалому алайкум!  Ақлимни таниганимдан отам кимлигини билмай катта бўлдим. 10 ёшдан ўтганимдан кeйин бир инсонни кўрсатиб “бу сeни отанг” дeйишди. Мeн уни ота сифатида кўришни истамадим, яъни уни дада дeйишдан бош тортдим. Лeкин у одам бизни уйимизга аввалдан кўп кeларди, уни амаки дeб чақирардим. Аммо йиллар ўтгандан кeйин “отанг” дeйишди. Бу албатта мeнга оғир ботди, у инсон отамлигини билганимдан кeйинам уйимизга тeз-тeз кeладиган бўлди. Мeн ёлғиз фарзанд эмасман, укам ҳам бор. Бир кун уйимизга кeлди ва мeни дўкондан ароқ олиб кeлишим учун пул бeрди. Мeн рад этдим(у ичкиликка бeрилган одам эмас), шундан сўнг жанжал бўлди ва мeни урди. Бу мeнга алам қилди ва мeн уни ҳақоратли сўзлар билан ҳақоратладим, уйимизга бошқа қайтиб кeлмаслигини айтдим, чунки уйга кeлгани билан уни оталик қилаётганини ҳeч билинмасди. Саволим шундан иборатки, у инсон мeни оқ қилса оқ бўламанми  ёки норози бўлса мeнга зарари борми? Жавоб учун олдиндан раҳмат Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар ҳақиқатда сизни туғилишингизга сабаб бўлган одам бўлса, унга бундай муомалада бўлманг. Албатта гуноҳ ишда итоат қилинмайди. عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. (متفق عليه) Ҳасандан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”. Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ) Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat