Ассалому алайкум! Оилалиман, 1 нафар фарзандим бор қайнонам билан бўлган турли хил келишмовчиликлар сабаб қизлик уйимда 1 ёшлик фарзандим билан 4 ойдан бери яшаяпман. Шу 4 ой давомида эрим сен онамга нисбатан хурматсизлик қилдинг деб на мендан на фарзандидан хабар олмай қўйди. Шу кунгача фарзандининг ва менинг таминотим учун пул хам бермади, бунда талоқ тушмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Аёл ва фарзанднинг нафақаси эрнинг зиммасига вожиб. Мабодо нафақасини қилмаса буни ўзи билан орага талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!