Ассалому алайкум! Хуфтон намозида имом мусофир бўлиб, 4 ракъатли намозни 2-ракъат қаср қилиб ўқиб берди. Иқтидо қилганлар эса 3-4 ракъатни ўзлари ўқиб олишди. Намоздан сўнг бир танишим 3-4 ракъатга “Фотиҳа” сураси ўқилмайди, бир оз муддат қиёмда турилиб саждага борилади деди. Ҳақиқатдан ҳам 3-4 рақатга Фотиҳа сураси ўқилмайдими? Ўша намозни қайта ўқиш керакми?
Ва алайкум ассалом! У намозни қайта ўқиш шарт эмас. “Иқтидо қилувчи қироат қилмайди” қоидасига биноан мусофирга иқтидо қилган мўқим 3-4-ракъатларда қироат қилмайди. Қироат қилиш билан намоз бузилмайди ҳам, саждаи саҳв ҳам вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!