Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мубоҳ ҳақида

11:34 / 28.11.2016 | Рустам | 11599

Ассалому алайкум! Мубоҳ сўзи нима дегани?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Мубоҳ. Шариат томонидан мукаллаф кишига қилиш ёки қилмаслик ихтиёри тенг берилган нарса мубоҳдир. Емоқ ёки ичмоққа ўхшаш нарсалар, ҳаромлиги ёки ман қилингани ҳақида ҳукм келмаган барча нарсалар мубоҳдир. Мубоҳ нарсани қилганга ҳам, қилмаганга ҳам савоб ҳам, итоб ҳам йўқ. Аммо мубоҳ нарсани қилмаслик ҳалокатга олиб борадиган бўлса, уни қилиш вожибга айланади. Мисол учун, таом емаслик ўлимга сабаб бўладиган бўлса, уни ейиш вожибга айланади. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat