Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо қилсангизлар

11:34 / 28.11.2016 | Qobilov Akbar | 3001

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар Аллоҳ олиб бораётган ишларингизга барокат бeрсин! Мeн бугундан бошлаб Қуръон ёдлашни бошладим. Дуо қилсангизлар Аллоҳ осон қилсин. Ёдлаш “Бақара” сурасидан бошланадими ёки амма порасиданми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шогирдлари Қуръони каримни таълим бераётганларида ҳар бир оят аввалида : “Бир оят дунё ва ундаги жамиъ нарсалардан яхшидир” дер эканлар. Инсонларнинг жаннатдаги мақоми ҳам қалбидаги ёд олган Қуръон миқдорича бўлади. Аллоҳ таоло бу ишингизни қутлуғ ва муборак қилиб, Ўзига мўқарраб бандаларидан қилсин ва осонлик билан ниҳоясига етказишни насиб қилсин. Тажридабан янги бошлаганлар Амма порасидан бошласа осонроқ бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat