Ассалому алайкум Муҳаммад Содиқ Ҳазратлари. Саволим шундан иборатки биз Аллоҳга қандай қилиб шукр қилсак бо'лади? Алҳамдулиллоҳ деб айтиб юришимиз Аллоҳга шукр қилиш ҳисобланадими? Жавобингиз учун раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ундай қилиш оғзаки шукр бўлади. Шукрни тўлиқ қилиш учун Аллоҳнинг айтганида юриш, ибодатини қилиш ва неъматларини У зотни рози қиладиган тарзда тасарруф қилиш билан бўлади.