Ассалому алайкум! Мактуботи Рожжоний билан Мактуботи Роббоний бир китобми ёки бошқами?
Ва алайкум ассалом! Биз “Мактуботи Раббоний”ни биламиз. У китоб 2000 йилнинг мужаддиди шайх Аҳмад Форуқий қуддиса сирруҳунинг савол-жавоб тариқасидаги ёзишмаларининг тўпламидан иборатдир. У киши ҳижрий 971-йилнинг 14-шавволида жума кечаси, яъни пайшанба куни ярим тунда, Сарҳинд шаҳрида туғилганлар. Насаблари 27 восита билан Умар розияллоҳу анҳуга бориб тақалади. Валлоҳу аълам!