Ассалому алайкум! Мен ўқув марказида ўқитувчи бўлиб ишлайман. Дарсим йўқ пайтида компьютерхонада болаларга умуман компьютерни тез ўрганмоқчи бўлганларга 2 соатга 10.000 сўмдан дарс ўтаман, яъни компьютердан фойдаланаман. Компьютер эса ишхонаники. Ўқувчилар берган 10.000 сўм пулни хаммасини ўзимга олсам бўладими ёки компьютердан фойдаланганим учун ярмини ишхонага берайми? Мақсадим дарс ўтаётган пулимни халоллаб олмоқчиман.
– Ва алайкум ассалом! Ўша компютерлар сизнинг қўлингизда ориядир. Ория молидан фақатгина изн доирасида фойдаланиш мумкин. Уларни бундай қилиб ишлатиш учун ўқув маркази бошлиғидан рухсат олишингиз шарт. Валлоҳу аълам!