Ассалому алайкум! Хозирда бизда кўп олий ўқув юртларида ўқувчиларга мутахассис бўлишлари учун етарли билим берилмаябди. Укишни битирган мутахасислар ишда билимсизлик сабаб кўп муаммоларга учрашмоқда ва афсусланишади. Қобилиятли ўқувчиларни хам умри бехудага ўтиб кетмоқда. Бундай холатларда ким жавоб беради? Билим олишга интилган ва шу алданган ўқувчилар кейинчалик нима қилишлари лозим?
– Ва алайкум ассалом! Ислом дини ҳар бир инсон ўз вазифасини масъулият билан холис ва мукаммал бажаришга ҳаракат қилишига буюради. Қасддан билиб бу масъулиятларга бепарво бўлинса, келтирилган маънавий ва моддий зарарларга яраша жавобгар қилади. Шундай экан ҳаммамиз ўз вазифамизни ишда ёки оилада ёки жамиятда бўлсин ихлос билан илм билан бажаришимиз лозим ва доим жавобгарлик ҳисси бизни тарк этмаслиги даркор. Валлоҳу аълам!