Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, киши бирор нарсага суянмасдан ўтириб ухласа (яъни бу ҳолат масчидда ўтирганда ) таҳорат бузиладими? Ва яна шу ҳолатда ўтириб ухлаган вақтда йиқилиб кетмоқчи бўлсаю, лекин йиқилмай чўчиб уйғонсачи? Бу ҳолатда ҳам таҳорат бузиладими? Излаш хизматидан тополмадим илтимос жавоб берингизлар. Жавоб учун олдиндан раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Таҳоратнинг бузилиш ёки бузилмаслиги, ўтириб ухлаганда орқадан ел чиқиш ёки чиқмаслигига боғлиқ. Фуқаҳолар кўплаб тажриба ўтказиб, одатда суянмасдан ухлаган ҳолатда орқадан ел чиқмаслигини кузатганлар. Ҳатто ухлаганларида ёнига кузатувчи қўйиб қўйганлари ҳам бўлган. Албатта бу ҳар кимнинг мижозига боғлиқ. Валлоҳу аълам!