Ассалому алайкум! Шом намоз воқти бўлди, ишҳонада намозҳона бор ва намозга кирсам 2 инсон намоз бошлаб бўлишибди. Уларга жамоат бўлиб қўшилдим, шунда қиблага тўғри қаралмасдан ўқилаётганини билдим. Шундай вазиятда нима қилишим керегиди, намозим мукамал бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Қибладан 45 градусгача бурилган бўлса намоз дуруст. Ундан кўп бўлса, қайта ўқиш керак бўлади. Валлоҳу аълам!