Ассалому алайкум! Менимча жуда кўп инсонларга тегишли бўлса керак. Лекин, ҳаммага ҳар хил жавоб бўлиши аниқ. Ҳаётим давомида нимаики қилсам омадим келмайди. Ташвиш кетидан ташвиш ва қарзга ботиш. Қарзларим ва ташвишларим кўпайиб миям ишламай турганда кечагина машинамга ўғри тушиб ҳамма ҳужжатларимни йиртиб кетипти. Буниси энди ошгандан ошиб кетди. Ҳозир шундай ҳолатдаманки фақат Аллоҳ билади, балки қайсудур гуноҳим учундур, балки бу синовдир. Бошим қотди. Маслаҳат беринглар илтимос, шуларни ечими борми? Нима амал қилсам қарзларимдан қутилиб, муоммоларим камайиб, ишларим юришиб уйга фойдам тегадиган эркак бўлсам. Раҳмат.
Ва алайкум ассалом! “Лекин, ҳаммага ҳар хил жавоб бўлиши аниқ” деган гапингизга қўшилмаймиз. Бу ҳолатда ҳаммага бир хил гап, яъни кимки Аллоҳ таоло билан орасидаги муомалани тўғриласа, Аллоҳ таоло у билан бандалари орасидаги муомалани ҳам тўғрилаб қўяди. Ким тақво қилса, ҳамма вақт ўйламаган еридан ризқини бериб қўяди. Демак сиз қилаётган касб-корингизда шариатга зид иш тутмоқдасиз. Валлоҳу аълам!