Ассалому алайкум! Аллоҳдан бойлик ва мансаб сўраса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Албатта сўралади, шу билан бирга уларнинг муҳаббатини бермаслигини ҳам сўраш керак бўлади. Чунки инсон ўзи севган нарсасидан ажратган зотга нисбатан қалбида нафрат уйғонади. Ўлим ҳақ, дунёга муҳаббат қўйган инсон ўлар вақтида ўзи муҳаббат қилган нарсадан ажраши қийин бўлади ҳамда ажратаётган Зотга нисбатан нафрати пайдо бўлади. Аллоҳ таоло нисбатан нафратли бўлган ҳолатда ўтиш куфр саналади. Валлоҳу аълам!