Ассалому алайкум! Бир жойда ўқиб қолдимки қайсидир жангда Жаброил алайхиссалом Пайғамбаримизга "Жовшани Кабир" (Севşэн-üл Кебир) номли дуони олиб тушганмиш, эмишки бу дуо инс-жинслардан химоя учун энг яхши дуо эмиш. Бу дуо сахихми? Уни эшитса, ўқиб дам солса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бундай дуони Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериш жоиз эмас. Бундай ривоятлар тўқимадир. Валлоҳу аълам!